Рус клуби Эрон терма жамоаси юлдузини 15 млн еврога баҳоламоқда

Қозоннинг “Рубин” клуби ўзининг эронлик ҳужумчис  Сардор Азмунни қанчага сотишини маълум қилди.

Унга кўра премьер-лига жамоаси 23 ёшли футболчини 15 млн евродан камига қўйиб юбормайди. Қайд этиш лозимки, Азмун учун айни дамда Германия ва Англия клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Азмун жорий мавсум “Рубин” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!