Саблячиларимиз ЖЧдаги яккалик беллашувларини якунлашди
Айни кунларда Италиянинг Верона шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Вакилларимиз ушбу мусобақанинг сабля йўналишида яккалик беллашувидаги иштирокини якунлашди.
Турнир вакилларимиз учун ўзига хом тажриба мактаби вазифасини бажариб берди. Беллашувлар якунига кўра, қизларимиздан Зайнаб Дайибекова 51, Севинч Исмоилова 62, йигитларимиздан Жалолиддин Душамбоев 35, Шерзод Мамутов 69, Пазилбек Генжебаев 79-натижани қайд этишган.
Фикрлар