Саидъало кучли рақиб синовидан ўтади

 

Қозоғистондаги "Фьючерс" турнирининг саралаш босқичида қатнашган Саидаъло Саидкаримов асосий тўр беллашувларига қўшилди.

Биринчи давра россиялик Илгар Акчуринни 7:6, 6:4 ҳисобидак мағлуб этган Саидаъло асосий тўр йўлланмаси учун бўладиган кейинги баҳсда Россиянинг яна бир вакили Владимир Поляков билан беллашди.

Ушбу баҳсда ўзбек теннисчиси 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Асосий тўрда Саидъало анча кучли рақибга рўбарў келадиган бўлди. Ҳамюртимиз биринчи даврада сараланган теннисчи австриялик Максимилиан Нокрист имтиҳонида ўтади.

Саралаш турнирида қатнашган Шаробиддин Абзалов эса россиялик теннисчи Максим Ратнюкка ютқазиб, мусобақани тарк этди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!