Норвегия ва Франция ўртасидаги учрашув бекор қилиниши мумкин
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги туридаги Норвегия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳс бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, учрашув кучли ёмғир ва чақмоқ хавфи туфайли сўроқ остида қолган. АҚШ метеорологик хизмати жума куни ўйин ўтказилиши режалаштирилган ҳудудда хавфли кучли бўронлар тўлқини кутилётгани ҳақида огоҳлантириш эълон қилган. Амалдаги хавфсизлик протоколига мувофиқ, бундай шароитда ўйин тўхтатилиши ёки умуман ўтказилмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 26 июнь куни бўлиб ўтиши керак. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:59 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар