ФИФА Осиё терма жамоасини халқаро мусобақалардан ҳайдади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Халқаро футбол федерацияси — ФИФА мутасаддилари Осиё минтақасида жойлашган мамлакат —  Непал футбол ассоциациясининг ташкилотдаги аъзолигини вақтинча тўхтатди.

Бундай қарор қабул қилинишига Непал футбол ассоциациясига аъзо сайлаш жараёнида йўл қўйилган қўпол қонунбузарликлар сабаб бўлган.

Шу тариқа, Непал терма жамоалари ва клублари ФИФА ҳомийлигидаги барча халқаро мусобақалардан четлатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Россия жамоалари ҳам сиёсий сабабларга кўра, ФИФА тасарруфидаги халқаро турнирлардан четлатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!