Саланинг жасади ватанига юборилди
Фожеали авиаҳалокатга учраган аргентиналик футболчи Эмилиано Саланинг жасади ўзи туғилиб ўсган Прогрессо шаҳрига юборилди.
Ovacion нашри тарқатган хабарга кўра бугун, 16 февраль куни 28 ёшли футболчини сўнгги йўлга кузатиш тадбири бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Сала “Кардифф” тарихидаги энг қиммат трансферга айланган эди. Аммо, у 21 январь куни янги жамоаси сафига бориб қўшилиш учун Франциядан Буюк Британияга шахсий самолётда йўлга чиққан эди. Бироқ, Сала Ла-Манш бўғозида ҳалокатга учради.
Фикрлар