Салоҳ АПЛда гол урмаган жамоалар сони яна биттага камайди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ айни дамда давом этаётган “Кардифф”га (2:0) қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этди.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра "Кардифф" 26 ёшли мисрлик футболчи учун дарвозасини ишғол этган АПЛнинг 18-клуби бўлди. Салоҳ ҳозирча премьер-лигада фақатгина "Манчестер Юнайтед" ва "Суонси" дарвозасига гол ура олмади ҳолос.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум 7та гол ва 13та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!