Салоҳ "Ливерпул"даги голлари сонини 50тага етказиб олди
“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ кеча "Црвена Звезда"га (4:0) қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этди ва мерсисайдликлар сафидаги голлари сонини 50тага етказиб олди.
“Бу ажойиб. “Ливерпуль” сафида 50та гол урганимдан хурсандман. Бундан жудаям фахрланаман ва умид қиламанки жамоанинг ғалабаси учун яна голлар уришда давом этаман”, - дейди мисрлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ “Ливерпуль” сафига 2017 йил “Рома”дан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида мерсисайдликлар сафида жами 65та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 50та гол уришга эришди.
Фикрлар