Салоҳ Мисрнинг март ойидаги ўйинларида иштирок этмайди

Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга кўра, Миср футбол федерацияси 26 ёшли футболчига дам олиш имконини беришга қарор қилган. Миср термаси 22 март куни Нигерия, 26 март санасида Нигер терма жамоасига қарши Африка Миллатлар лигаси саралаш босқичи доирасида майдонга тушади. "Фиръавнлар" муддатидан олдин қитъа биринчилиги финал босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиб бўлишган.

Маълумот учун, Салоҳ жорий йилги мавсумда Англия Премьер-лигаси доирасида 25 та беллашувда майдонга тушди ва 16 та гол киритиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!