Самир Насри: Энг рақобатбардош лигага қайтганимдан мамнунман

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби франциялик ярим ҳимоячи Самир Насри билан қисқа муддатли шартнома имзолаганини маълум қилди. Насри жорий мавсум якунига қадар “болғачилар” сафида тўп суради.

“Мен бу жамоани унинг улкан мақсадлари туфайли танладим, “Вест Хэм”да Англиянинг энг яхши клубларидан бири бўлтш учун барча имкониятлар мавжуд. Энг рақобатбардош лигага қайтганимдан мамнунман”, – деб Насри сўзларидан иқтибос келтиради “Вест Хэм” матбуот хизмати.  

2016 йил декабрида Насрининг организмидан озуқавий микроэлемент топилгани боис, унга қон алмаштириш амалиёти тавсия қилинганди. Бироқ антидопинг қоидаларига зид бу амалиёт туфайли у майдонга туша олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!