Сампаоли ёзда “Боруссия Д”га кўчиб ўтиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниянинг “Севилья” клуби бош мураббийи Хорхе Сампаоли ёзда андалусияликлар сафидан кетиб, фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. AS нашрининг маълум қилишича, аргентиналик мутахассиснинг хизматларига Дортмунднинг “Боруссия” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Юқоридаги манбаада ёзилишича, дортмундликларнинг амалдаги бош мураббийи Томас Тухель ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Боиси айни дамдаги мураббий ва раҳбарият ўртасидаги тушунмовчиликлар келажакда ўртадаги муносабатларни бузилишига олиб келиши мумкин. Сампаолининг номзоди эса “Боруссия Д”ни бошқариши мумкин бўлганларлар орасида бор.

Эслатиб ўтамиз, “Севилья”ни ёзда Унаи Эмери тарк этганидан сўнг жамоани айнан Сампаоли қабул қилиб олган эди. Эслатиб ўтамиз, айни дамда андалусияликлар Испания чемпионатида 3-ўринда бормоқда.

Аввалроқ, аргентиналик мутахассиснинг “Атлетико”да Диего Симеонени, “Барселона”да Луис Энрикени ва "Реал"да Зинедин Зиданни алмаштириши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди. ​​​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!