Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида 21–24 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин ўтказади.

Самвел Бабаян шогирдлари йиғин доирасида 22 январь куни Дания U-23 термасига қарши, 23 январь куни эса Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Терма жамоа бош мураббийи БААдаги йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Муроджон Зухуров (“Бунёдкор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Александр Мерзляков (“Бухоро”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Саламат Қуттибоев (“Бухоро”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”), Шоҳруз Норхонов (“Обод”), Игорь Сергеев (“Пахтакор”).

Қайд этиш жоиз, “Насаф” жамоаси ОЧЛ–2017 ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубига қарши баҳс олиб бориши ва унга тайёргарлик кўриши сабабли қаршиликлар таркибидан йиғинга футболчилар жалб этилмади.

Бундан ташқари, бўлажак йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар БААдаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулотларида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!