Санчес "Арсенал"га қарши ўйнай олади

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Алексис Санчес жароҳатидан фориғ бўлди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, чилилик футболчи январь ойининг бошида "Рединг"га қарши бўлиб ўтган Англия кубоги учрашувида жароҳат олган эди. У энди эртага Англия кубоги доирасида "Арсенал"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Маълумот учун, Санчес МЮ сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам айнан “Арсенал”дан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!