Саненинг голи ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди (видео)
Ads

Хабарингиз бор жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган 4та баҳс бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайти эса “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Лерой Саненинг “Шальке” дарвозасига киритган голини мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг чиройли голи деб топди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу номга шунингдек Сон Хин Мин («Тоттенхэм»), Карим Бензема («Реал») ва Николо Дзаньоло («Рома») каби футболчиларнинг номзодлари ҳам бор эди.