Сапарбай Айдаров: "Astana Arlans " Тошкентга ғалаба учун келган
Бугун "Uzbek Tigers" - "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари баҳсида Исроил Мадримов ва Сапарбай Айдаров 75 килограмм вазн тоифасида жанг қилади.
SPORTS.uz ахборот портали мухбири бўлажак учрашув олдидан Қозоғистон чемпиони Сапарбай Айдаровдан интервью олди.
- Сапарбай, учрашувга тайёрмисиз?
- Албатта, биз Ўзбекистоннинг "Uzbek Tigers" жамоасини кучли рақиб деб биламиз ва шунга яраша тайёргарликни пухта қилдик. Мен 75 килограмм вазн тоифасида Исроил Мадримовбилан жанг қиламан.
- Аввал рингда Исроилга тўқнаш келганмисиз?
- Йўқ бу бизнинг биринчи жангимиз бўлади.
- "Astana Arlans" гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаган. "Uzbek Tigers" билан жанг маҳорат ва тажрибани синовдан ўтказиш учун бўладими?
- Тўғрисини айтсам, биз гуруҳдан чиққан бўлсакда Тошкентга ғалаба учун келдик. Тайргарлигимиз шунга яраша бўлди.
- Плей-оффдаги рақибларга қарши режалар тузиляптими?
- Ҳали гуруҳ баҳслари якунланмади. Кейинги босқичда бизга кирм рўбарў келиши номаълум. Шунга олдинда режа ва таҳлилларга анча вақт бор.
- Сапарбай, интервью учуни раҳмат.
Фикрлар