Сардор Мирзаев: АГМК билан ўйин "Пахтакор"га қарши учрашувга тайёргарлик вазифасини ўтаб берди

2:2 ҳисобида якунланган жанговор дурангдан кейин “темирйўлчилар” ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Локомотив" расмий сайти хабар бермоқда.

"Қийин ўйин бўлди. “Бухоро”га қарши ўйиндан кейин бир неча кун дам олганимиз ҳам билинди. Биринчи бўлимда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. АГМК жамоаси ҳам чиройли ўйнади, яхши қаршилик кўрсатди. Бу баҳс орқали “Пахтакор”га қарши ўйин учун тайёрланяпмиз. Шу боисдан натижа унчалик муҳим эмасди. Бундан асосий мақсад – ўйин амалиётимизни ушлаб туриш эди. Иккинчи бўлимда гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолдик.

Албатта, термага кетганларнинг ўрни билинади. Бироқ қайсидир ўйинларда уларсиз ўйнашимиз ҳам керак. Бугунги ўйин эса ёшлар таркибидаги футболчилар учун фойдали бўлди. Улар яхши ўйин кўрсата олишди ва муҳим ўйин амалиётига эга бўлишди", - деди Мирзаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!