Сардор Рашидов "Насьонал"да нечанчи рақамда ўйнаши маълум бўлди

БААдаги Осиё кубоги пайтида Португалиянинг “Насьонал” клуби билан шартнома имзолаган ҳамюртимиз Сардор Рашидов янги жамоаси сафига бориб қўшилгани борасида хабар берган эдик. Ҳамюртимиз янги жамоасида 77-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

Таъкидлаш керакки, “Насьонал” ўзининг навбатдаги учрашувини 3 февраль куни Португалия Примейра лигаси доирасида “Витория Сетубал” клубига қарши ўтказади. Рашидов айнан мана шу учрашувда ўз дебютини ўтказиши мумкин.

Маълумот учун, “Насьонал” айни дамда 19та ўйиндан сўнг 19 очко билан мусобақа жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!