Сардор Рашидов Португалия чемпионатидаги дебют голини урди

Айни дамда Португалия Примейрасининг 22-турида ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган “Насьонал” ўз майдонида мусобақа аутсайдери ҳисобланган “Фейренси” клубини қабул қилмоқда.

Эътиборлиси, учрашувнинг 12-дақиқасига келиб ўзбекистонлик футболчи гол уриб жамоасини олдинга олиб чиқди. Қайд этиш лозимки бу Рашидовнинг "Насьонал" сафидаги дебют голи бўлди.

Маълумот учун, “Насьонал” айни дамда мусобақа жадвалида 20 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. Ҳисобида 14 очко бўлган “Фейренси” эса сўнгги 18-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
16/02/2019 22:14
Молодец!
Омадини берсин.
&
Лео Месси
16/02/2019 20:58
Молодец Сардор...ўзини кўрсат