Сардор Рашидов эртага янги жамоасида дебют қиладими?

Хабарингиз бор ҳамюртимиз Сардор Рашидов бундан бир неча кун аввал Португалиянинг “Насьонал” клуби билан шартнома имзолаган эди.

Эртага эса Португалия Примейра лигасида навбатдаги 19-тур учрашувлари бўлиб ўтади.  “Насьонал” эса сафарда “Морейренсе” меҳмони бўлади. Шундай экан эртага ўзбекистонлик футболчи янги жамоаси сафида дебют қилиши мумкин.

Маълумот учун, “Морейренсе” - “Насьонал” жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Мезбонлар айни дамда мусобақа жадвалида 28 очко билан 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, меҳмонлар ҳисобида 19 очко бор ва улар мос равишда жадвалнинг 14-поғонасидан жой олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!