Сарри: Азар истаган позицияда ўйнай олади
“Челси” жамоаси бош мураббийи Маурицио Сарри “Уотфорд”га қарши (2:1) кечган АПЛ 19-тур ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ушбу ўйинда биз бошқа ҳисоб билан ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо сўнгги 20-25 дақиқа давомида бир қатор вазиятларни йўққа чиқардик. Ўйин якунида йигитлар руҳий жиҳатдан устун эканини кўрсатишди.
Азар ҳақиқатдан ҳам исталган позицияда ўйнай олади. Бугун у иккита гол урди ва учрашувни бир нечта голли узатмалар билан якунлаши ҳам мумкин эди. У шериклари билан яхши ўйнай олади. “Челси” имкон қадар кучли тўртликда қолиши керак. Бу мавсумдаги вазифамиз – ЕЧЛга йўлланма олиш ва етакчилардан узоқлашиб кетмаслик”, – деди Сарри.
Фикрлар