Сарри: Азар жамоани тарк этиши борасида менга ҳеч нима дегани йўқ

"Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри ярим ҳимоячи Эден Азар ҳақида ўз фикрини билдирди.

Азар Европанинг юқори даражада техникага эга футболчилардан биридир. Албатта, жисмоний салоҳияти борасида ўз устида ишлаши лозим.

Оҳирги 10 кун ичида мен у билан кўп суҳбатлашдим, бироқ бу давр мобайнида у менга жамоани тарк этиши ҳақида ҳеч нима дегани йўқ. Азар янги мавсумда ҳам биз билан бўлишига ишончим комил.

"Челси" Европанинг энг катта клубларидан биридир, шу сабадан ҳам Эденни жамоа раҳбарияти сотиб юбормайди. Чунки у каби юқори даражада ўйнай оладиган футболчини излаб топиш мушкул, - дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтиради The Guardian нашри.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!