Сарри "Борнмут"дан қозонилган шармандали мағлубиятдан сўнг қандай фикр билдирди?
"Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри АПЛ доирасида "Борнмут"га қарши (0:4) учрашув натижаси ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Тан олиш лозим, бизда бир қанча муаммолар мавжуд, бу борада психологик муаммо. Бир ўйин услубида яхши ўйнай оламиз деган фикрга келгандик, лекин бу хато эканлигини ҳам тушуниб етдик.
Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, бироқ танафусдан сўнг биринчи тўпни ўз дарвозамиздан олиб чиқдик. Шу голдан сўнг "Челси" бир жамоа бўлиб ҳаракат қилмади, хужум ва ҳимояда ҳар бир футболчи ўз билганича ўйин кўрсатди.
Игуаин ўз устида ишлаб қандай футболчи эканлигини кўрсатади. Хозирда у трансфер борасида ҳамда мушакларидаги оғриқларга эътиборини қаратганди.
Шуни айтишим жоизки, "аристократлар" менинг ўйин услубимни ҳали тушуниб етишганликлари йўқ. Бу учун вақт даркор, - деди Сарри учрашув якунланганидан сўнг.
Фикрлар