Сарри Италия терма жамоаси аъзосини "Челси"га олиб келмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби "Фиорентина" вингери Федерико Кьезага жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “аристократлар” 20 ёшли Италия терма жамоаси аъзосини қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга уруниб кўришади. Боиси, Кьезага шахсан жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри қизиқиб қолган.

Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум “бинафшаранглилар” сафида жами 3та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!