Саудия клуби Муса учун “Лестер”га 45 млн евро таклиф қилмоқда

Англиянинг “Лестер” клуби ҳамда Нигерия терма жамоаси форварди Ахмад Муса фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда Ар Риёднинг “Ал-Наср” клуби Муса учун “тулкилар”га 40 млн фунт (45 млн евро) тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Лестер” бундан икки йил муқаддам Мусани Москванинг ЦСКА клубидан 18 млн еврога сотиб олган эди.

Маълумотларга қараганда араблар Мусанинг ўзига ҳам яхшигина маош таклиф қилишмоқда. Агар ушбу трансфер амалга ошса, у энг кўп маош олувчи африкалик футболчига айланиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!