“Сельта” ёзда ўзига Мексикадан супер ҳужумчи сотиб олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниянинг “Сельта” клуби ёзги трансферлар борасида режалар туза бошлади. Marca нашрининг маълум қилишича испанияликлар Мексиканинг “Пачука” клуби форварди Ирвин Лосанони сотиб олшни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш керакки 21 ёшли футболчи ўта иқтидорли дея тилга олинмоқда. Лосано ёзда Европага йўл олишни режалаштирган. Бу борада эса "Сельта" фаворит ҳисобланмоқда.

Маълумотларга кўра “Сельта” клуби спорт директори Фелипе Миньямбрес айни дамда футболчининг трансфери борасида музокаралар олиб бориш учун Мексикада бўлиб турибди. Ўз навбатида “Пачука” истеъдодли футболчисини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Лосано ушбу мавсум 23та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Пачука” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!