Сенегаллик футболчи энди Испания терма жамоасида ўйнаши мумкин

“Лион” клубининг сенегаллик ярим ҳимоячиси Пап Шейк Дьоп Испания футбол фуқаролигини олди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли африкалик футболчи 6 йил давомида Испанияда яшаб “Сельта” клубида тўп сурган. 2017 йилда эса 10 миллион евро эвазига “Лион”га кўчиб ўтган.

Дьоп Испания U-21 ва U-19 терма жамоаларида тўп сурган. Энди эса Луис Энрике бемалол уни ҳам Испания терма жамоасига жалб этиши мумкин.

“Мени бир неча марта Сенегал терма жамоасига чақиришди, лекин мен Испания тарафда қолишни хоҳлайман.

Албатта, мен ҳеч қачон туғилиб ўсган жойимни унутмайман. Мен сенегалликман, бироқ, шу билан бирга ўзимни испанияликман деб ҳам ҳис қиламан. Шунинг учун қабул қилган қароримдан мамнунман”, - дейди Дьоп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!