Сергей Лушчан: Бир ярим кунда тикланиб бўлмайди

Ўйиндан сўнг жиззахликлар устози Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчи деб топилган Санжар Рашидовлар иштирок этди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" расмий сайти хабар  бермоқда.

"Жуда қийин ўйин ўтказдик. Баҳс қийин бўлишини билар эдик. Бир ярим кун давомида тикланиш жуда қийин. Режалар амалга ошмади. Учрашувдан сўнг биринчи вазифа бу йўқотилган кучни тиклашдир. Бугун футболчилар майдонда ўзларини кўрсата олишмади. Қўқондаги сафардан сўнг биз жуда кам вақт машғулот ўтказдик ва функционал тиклана олмадик. Ҳалол мағлуб бўлдик. Яратилган вазиятлардан эса унумли фойдалана олмадик. “Насаф” биргина хатомиздан фойдаланди ва ғалаба қозонди. Муҳим ўйинлар олдинда ва биз ишлашда давом этамиз", - деди Лушчан.

Санжар Рашидов: Қийин ўйин ўтказдик . Рақиб яхши ҳимояланди. Бизнинг эса хужумда ишларимиз юришмади. Бу ўйиндан сўнг керакли хулосаларни чиқарамиз ва бу хатолар устида ишлаймиз- дейди жамоа сардори

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!