Сергей Лушчан: Биз секин-аста янги жамоа шакллантиряпмиз
"Навбаҳор" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Сергей Лушчан қуйидагича фикр билдирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
""Навбаҳор" ўзи юзага келтирган қулай вазиятлардан фойдалана олди. Биз эса гол кирита олмадик. Мен секин-аста янги жамоа шакллантиряпман. Шу боисдан баъзан ўйинимиз яхши чиқяпти, баъзида эса ўйинимиз қовушаётгани йўқ. Бунинг учун йигитларга эътирозим йўқ. Бугун ҳам умуман олганда ёмон ҳаракат қилмадик. Фақат гол киритиш бобида омадимиз келмади", - деди мутахассис.
Фикрлар