Сергей Лушчан: Футбол - санъат, ундан лаззат олиш керак
Бугун Pepsi Суперлига қолдирилган 14-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди. Бу ҳақда Жиззах клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Жамоа деярли янги.Футболчиларга талабларим умумун бошқа. Биринчи бўлимда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Биз ҳозир ҳужумкор футбол намоиш этишга уринмоқдамиз. Иккинчи бўлимда хақиқий футбол кўрдик. Тактикани ўзгартириб, 3 та гол уришга муваффақ бўлдик. Ҳисобдан сўнг футболчиларда қўрқув ҳисси йўқ бўлди.
Аслида футбол бу санъат. Ўйиндан лаззат олиш зарур. Футболчиларда қўрқув ҳиссини йўқ қилиш учун ҳаракат қилаяпмиз. Рухий томонлама ҳам ишлаяпмиз. Умид қиламанки, футболчилар ўзига ишонган ҳолда ўзининг энг ажойиб футболини намоиш этиб , мухлисларни хурсанд қилишади", - деб айтиб ўтди
Фикрлар