Серхио Рамос: Лопетегининг истеъфоси "Реал"га фойда келтирмайди

Мадриднинг "Реал" клуби сардори Серхио Рамос жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегининг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Бундай қарорни биздан бошқалар қабул қилишади. Менинг назаримда мураббийнинг истеъфоси ҳеч қачон жамоага фойда келтирмайди. Айтишим мумкинки, ҳар қандай ҳолатда ҳам Лопетегининг тақдири бизнинг қўлимизда эмас. Мен Лопетегининг истеъфосини аҳмоқлик деб ҳисоблайман, чунки биз энг юқори ўринлар учун кураш олиб боряпмиз. Биз ҳозир хотиржам бўлишимиз ва омадсиз серияга якун ясашга ҳаракат қилишимиз керак”, - дейди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги бошчилигидаги “Реал” қаторасига 4та баҳсдан буён ғалаба қозона олмай келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!