Серхио Рамос "Реал"дан кетишга шаъма қилди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос яна бир неча йиллардан сўнг жамоадан кетиши мумкинлигига шаъма қилди.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи Халқаро чемпионлар кубоги тижорий турнири доирасида “Ювентус”га қарши баҳсда майдонда сардор сифатида ҳаракат қилган Лукас Васкес билан бўлган суҳбат давомида унга қуйидаги сўзларни айтган: “Сенда фақат 4 йил қолди, кейин мен сардорлик боғичини ташлайман”.

Эслатиб ўтамиз, Рамоснинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!