"Севилья" "Рома" футболчисини ижарага олишга яқин турибди

"Рома" клуби ярим ҳимоячиси Максим Гоналон фаолиятини "Севилья"да давом эттиришга яқин турибди.

Испанияликлар 29 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишни режалаштиришмоқда.

"Севилья" Гоналонни аввалроқ "Рома"га ўтган Стивен Нзонзига ўринбосар сифатида кўришмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!