Шаҳрам Ғиёсов: Мексикалик рақибимнинг заиф томонларини билардим
Бокс бўйича Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов кеча ўзининг навбатдаги жангини ўтказганидан хабарингиз бор.
Унда Шаҳрам мексикалик Даниэль Эчеверрияни биринчи дақиқадаёқ нокаутга учратиб, фаолиятидаги учинчи ғалабани тантана қилди.
Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти боксчи билан боғланиб, унинг жангдан кейинги фикрлари билан қизиқди.
«Фурсатдан фойдаланиб, мени қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жанг ҳақида гапирадиган бўлсам, у узоқ давом этмаган бўлсада менга маъқул келди. Айтиб ўтганимдек, жангга қаттиқ тайёрлангандим. Мураббий билан бирга ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Рақибнинг кучсиз томонларини билардик ва айнан шу томонлама устунликка эришдик. Бундан буёғига машғулотларни давом эттирамиз ва томошабоп жанглар кўрсатишда давом этамиз», – деди Шаҳрам.
Фикрлар