Шаҳрам ва Муроджон бугун пойтахтимизга қайтиб келишади
Профессионал боксда ҳам ўзларининг ажойиб жанглари билан барча мухлисларни хушнуд қилиб келаётган икки вакилимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Муроджон Аҳмадалиев бугун пойтахтимизга қайтиб келишади.
Юртдошларимиз Нью-Йоркдаги жанг ниҳоясига етгач, Москвада промоуторлик компаниялари билан янги жанглар хусусида келишиб олишгач, бугун Ватанимизга қатишмоқда. Улар чиқадиган Москва-Тошкент йўналишидаги самолёт бугун 23:50 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнади.
Фикрлар