
"Шальке-04" сўнгги тўрт йил ичида илк бор ЕЧЛда ўйнайдиган бўлди
Кеча “Шальке-04” Бундеслига доирасида “Аугсбург”ни 2:1 ҳисобида енгди.
Эътиборлиси, гельзенкирхенликлар мусобақа тугашига бир тур қолганда ўзлари учун кумуш медаллар масаласини нақд қилиб қўйишди. Боиси, “Боруссия” Дортмунд кеча ўз майдонида “Майнц”га (1:2) ютқазиб қўйди ва орадаги фарқ 5 очкога етди.
Эслатиб ўтамиз, “Шальке” сўнгги марта Чемпионлар лигасида 2014/15 йилги мавсумда иштирок этган. Ўшанда улар мусобақанинг 1/8 финалида “Реал”га (0:2, 4:3) имкониятни бой бериб қўйишган эди.
Фикрлар