"Шальке" қишда "Бавария" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби "Бавария" ҳужумчиси Сандро Вагнерни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “Шальке” раҳбарияти 31 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирмоқда. Аммо, Вагнер “Бавария” сафида унга имкон берилиши мумкинлигига ҳали ҳам ишонмоқда ва ҳозирча гельзенкирхенликларнинг таклифини қабул қилишга шошилмаяпти.
Маълумот учун, Вагнер жорий мавсум мюнхенликлар сафида бор йўғи 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Тахминий трансфер баҳоси эса 12 млн евро.
Фикрлар