"Шанхай СИПГ" чемпионликни қай тарзда нишонлади? (Видео)
Аввал хабар берганимиздек кеча Хитой Суперлигасида 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” клуби ушбу турда “Бэйжинь Жэньхе” клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг Аҳмедовнинг жамоаси ўз очколари сонини 68тага етказиб олди ва сўнгги тур олдидан энг яқин тақибчиси ҳисобланган “Гуанчжоу Эвергранд”ни нақд 8 очкога ортда қолдирди. Шу тариқа “Шанхай СИПГ” муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Учрашувдан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими юқори даражада ташкиллаштирилди. Қуйида айнан мазкур жараёндан олинган видеолавҳа билан танишиш имконига эгасиз.
Фикрлар