Шақири: "Ливерпуль" ЕЧЛда ғолиб чиқиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ливерпуль" клуби янги футболчиси Шердан Шақири жамоанинг келаси мавсумдаги асосий вазифаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Умид қиламанки, мен Европа чемпионлар лигасида яна муваффақият қозонаман. (Шақири "Бавария" билан 2013 йилда турнирда ғалаба қозонган – "SPORTS.uz"). Мен бунда қандай ҳиссиётлар бўлиши биламан.

– Бу ажойиб таассуротлар! Бизнинг бунга кучимиз етади. Жамоамизда яхши футболчилар кўп. Янги мавсумни сабрсизлик билан кутяпман. Якунда эса совринлар ютамиз.

– Асосий таркиб учун рақобат осон бўлмайди. "Ливерпуль"да ҳар ким бунинг учун курашади. Бироқ бундан кўра, муваффақият қозониш муҳимроқ. Бутун мавсум учун ҳар бир футболчи керак бўлади, – дейди Шакири Sky Sports нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!