Шашка бўйича бўлиб ўтган Жаҳон кубоги ва Халқаро турнир ғолиб ва совриндорлари тақдирланди (фото)
Пойтахтимиздаги Le grande plaza меҳмонхонасида 64 катакли шашка бўйича Жаҳон кубоги ва Халқаро турнир ниҳоясига етди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Абдуқодир Тоштемиров нуфузли мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлди. Ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олганлар орасида яна икки нафар ҳамюртимиз ҳам бор. Улар 20 ёшгача бўлганлар орасида Жаҳонгир Абдуллаев ва Шаҳзода Турсунмуратовадир.
Халқаро турнирда 9, 11 ва 14 ёшлилар ғолиблик учун дона сурдилар. Самира Қаҳҳорова, Умида Пирназарова, Малика Нодирқулова, Хасан Маҳмудов, Амир Шахобов, Бобур Донабоевлар ўз гуруҳларида ғолиб, деб топилди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.
Фикрлар