"Шахтёр" 18 ёшли бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади

Украинанинг "Шахтёр" клуби ўзининг расмий сайтида "Эшторил" ярим ҳимоячиси Маркос Антонионинг трансфери борасида эълон қилди.

Унга кўра “кончилар” 18 ёшли футболчи учун Бразилия клубига 3,5 млн евро тўлашган. Антонио эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Маркос Антонио “Эшторил” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳиособига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!