"Шахтёр" 19 ёшли бразилиялик бўлажак юлдуз билан шартнома имзолади

Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби ярим ҳимоячиси Маркиньос Сиприано фаолиятини Донецкнинг "Шахтёр" клубида давом эттирадиган бўлди.

“Кончилар” расмий сайти тарқатган хабарга кўра 19 ёшли бразилиялик футболчи янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Маркиньос Бразилия ёшлар терма жамоаси сафида 3та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!