"Шахтёр" "Манчестер Сити" кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи
Донецкнинг "Шахтёр" клуби "Бенфика" ярим ҳимоячиси Тьягу Данташга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “кончилар” яна 1,5 йилдан сўнг шартномаси якунланадиган 17 ёшли португалиялик иқтидор эгасини ўз томонига оғдириб олмоқчи. Чунки, унинг учун шунингдек “Манчестер Сити” ҳам кураш олиб бормоқда.
Маълумот учун, Данташ ҳозирча “Бенфика”нинг асосий жамоасида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган. У жорий мавсум ёшлар жамоасида 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар