"Шахтёр" Тайсонни сотмоқчи эмас
Донецунинг “Шахтёр” клуби жорий ёз ўзининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Тайсонни сотишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Goal.com интернет нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда 30 ёшли футболчига сўнгги вақтларда кўплаб жамоалардан, ҳусусан Бразилия клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда. Бироқ, “кончилар” буларнинг барчасига рад жавобини беришмоқда.
Гап шундаки, Тайсонни шахсан “Шахтёр” бош мураббийи Паулу Фонсека янги мавсумда жамоасининг етакчи футболчиларидан бири сифатида кўрмоқда ва бундай футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Шахтёр”нинг бошқа бир бразилиялик етакчиси – Фернандиньо тарк этган ва “Манчестер Сити” билан шартнома имзолаган эди.
Фикрлар