Шерали Бабакулов: Тарихни янгилашга тайёрмиз

Хабарингиз бор, эртага аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви.

Унда “Севинч” жамоаси ҳамда ўз тарихида илк марта “Сўғдиёна-W” финалда баҳс олиб боради. Жиззах футболи тарихида илк бор вилоят жамоаси финалгача етиб борди. Бу эса футбол мутахассислари, кенг жамоатчилик ҳамда жиззахлик мухлисларни хурсанд қилди. Эртага муҳим баҳс ва тарихий учрашув. Ушбу ўйиндан олдин “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Куни кеча Жиззахда сўнгги машғулотимизни ўтказдик. “Сўғдиёна” академияси тарбияланувчилари билан бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Финал баҳсига барча футболчи қизлар тайёр. Муҳими хеч қандай жароҳат йўқ. Футболчилар рухан ва жисмонан тайёр. Шогирдларимнинг кўзи ёниб турибди. Кимдир олдиндан “Севинч” га кубокни топширган бўлса бу хато. Биз жангга тайёрмиз ва кубок учун курашамиз. Фаолиятим давомида мен учун бу 4 финал. “Севинч” га қарши қандай ўйин олиб бориш кераклигини жуда яхши биланаман. Финалгача ўйинларини кўриб чиқдик ва ютуқ камчиликларга диққатимизни қаратдик. Биз чемпионатда кучли жамоаларга қарши тенг ўйинларни олиб бордик. Биз ҳақли равишда финалга чиқдик. Тарихни янгилашга тайёрмиз ва бу учун курашамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, жиззахлик мухлислардан эртага “ОКМК” стадионида бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз. Бундан муҳим баҳсда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун зарур. Бизга ишонинг ва биз қўлдан келганча сизлани хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Шерали Бабакулов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!