Шерзод Қосимов ОЧЛ ўйинида ишлайди

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “D” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) – “Ал-Райян” (Қатар) учрашувида захира ҳаками вазифасини бажаради.

Ўйинга бош ҳакам этиб австралиялик Бет Кристофер Жеймс тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Мэттью Жеймс Крим ва Пол Адам Кетраньоло ёрдам беради. Учрашув комиссари вазифаси филиппинлик Ричард Дель Фонсо Жосонга юклатилди. Ҳакамлар назоратчиси сифатида баҳрайнлик Абдулраҳмон Абдулхолиқ Абдулраҳим Алделавар ишлайди.

“Ал-Ҳилол” ва  “Ал-Райян” ўртасидаги беллашув 28 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади.

Аввалроқ Шерзод Қосимов ОФК Кубоги–2017 турнири “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Ал-Жаиш” (Сурия) – “Ал-Аҳли” (Иордания) ўйинига бош ҳакам этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!