Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов ўртасида жанг бўлиши мумкин! (Видео)
Мамлакатимизда шу кунларда янги йил байрами шукуҳи кезиб юрибди. Байрамлар ичида мўжизалар учраши билан ажралиб турувчи ушбу байрамда ўзбек бокс оламида ажойиб ҳодиса юз берди.
Пойтахтимиз ресторантларининг бирида икки ўзбек профессионал боксининг ёрқин юлдузлари енгилмас ва нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашев ҳамда Шаҳрам Ғиёсов ўзаро тўқнаш келиб қолди.
Ушбу тўқнашувда ҳеч қандай кўнгилсиз воқеа юз бермади. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун Sports.uz интернет портали маҳсус мухбири Шоҳжаҳондан изоҳ сўради.
"Ҳа биз учрашдик, бу воқеа қачонлардир содир бўлиши керак эди. Агарда промоуторларимиз келиша олса, Ўртамизда жанг бўлиши мумкин. Бу жанг албатта Ўзбекистонда ўтади. Шаҳрам ҳам жангга тайёр ва ўтказишга қарши эмас", – дейди Ш.Эргашев.
Воқеалар ривожини Sports.uz сайтида кузатиб боринг!
Фикрлар