Шомуродовнинг жамоаси АПЛдан футболчи сотиб олди

Англиянинг "Брайтон" клуби хавбеки Матиас Норманн фаолиятини Россияда давом эттирадиган бўлди.

Маълумотларга қараганда 22 ёшли норвегиялик футболчи ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган "Ростов" келишувга эришган.

Маълумот учун, Норманн "Брайтон" сафига 2017 йил кўчиб ўтган эди. Аммо, у ўтган давр мобайнида ушбу жамоада бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.

Норманн жорий мавсумни Норвегиянинг "Мольде" клуби сафида ижара асосида ўтказмоқда. У ҳозирча 10та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
27/01/2019 21:26
Ростов пул бермастан урнига Шомуродовни бергандаям рози булардик))