Шомуродовнинг жамоаси Испанияда кимларга қарши ўйнайди?
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби бугун ўзининг давралар оралиғидаги 3-хорижий йиғинини ўтказиш учун Испанияга жўнаб кетади.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “Ростов” у ерда жами 4та ўртоқлик ўйини ўтказади. Валерий Карпин шогирдлари дастлаб 8 февраль куни Швециянинг “Эстерсунд” клубига қарши майдонга тушишса, кейин Норвегиянинг икки клуби - “Волеренга” (12 февраль) ҳамда “Лиллестр” (17 февраль) билан ўйнашади.
Йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашуви эса 18 февраль куни Латвиянинг “Вентспилс” клубига қарши ўтказилади.
Фикрлар