Шомуродовнинг жамоаси норвег клуби билан муроса қилди

Бугун Валерий Карпин шогирдлари мазкур йиғин доирасида ўзларининг учинчи назорат ўйинларини ўтказишди. Бу сафар уларга Норвегиянинг "Лиллестрем" жамоаси рақиблик қилди.

Марбелья шаҳрида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. Шомуродов бугунги қарама-қаршиликни  асосий таркибда бошлаганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Назорат ўйини

"Ростов" (Россия) - "Лиллестрем" (Норвегия) 1:1

Гол: Салкуист (автогол), 29;

"Ростов": Песьяков, Скопинцев, Новосельцев, Сигурдссон, Хаджикадунич, Паршивлюк, Гацкан, Еременко, Зуев (Глебов, 77), Шомуродов, Ионов (Попов, 82);

Захира: Абаев, Айдаров,Чернов, Логашов, Щадин, Плиев, Сухомлинов, Осинов, Норманн, Зайнутдинов, Сигурдарсон, Кьяртанссон.