Шомуродовнинг устози автобус ҳайдади ва бепул чипта тарқатди

"Ростов" клуби бош мураббийи Валерий Карпин жамоа акциясида иштирок этди ва автобус ҳайдади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра Карпин клуб автобусини Ростов-Дон шаҳри кўчалари бўйлаб ҳайдаб юрган ва мухлисларга 24 февраль куни Россия кубоги 1/4 финалидан ўрин олган “Краснодар”га қарши ўйин учун бепул чипталар тарқатган.

Эслатиб ўтамиз, “Ростов” сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам тўп суради. Ростовликлар айни дамда Россия премьер-лигасида 17та турдан сўнг 7-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!